Close X
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2009 ЙИЛ 5 АВГУСТДАГИ ПҚ–1169-СОНЛИ ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 5 августдаги ПҚ–1169-сонли қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 385-модда)

Товарлар импортини божхона-тариф жиҳатдан бошқариш соҳасида амалдаги қонун меъёрларини унификация қилиш ҳамда уларни импорт божи ставкалари тўғрисида қабул қилинган қарорларга мувофиқлаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 5 августдаги ПҚ–1169-сонли қарорига иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

*Илова рус тилидаги матнда берилган.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2013 йил 22 июль,

ПҚ-2008-сон